IOI–2026 қўмита аъзолари Тошкентда тайёргарлик жараёнлари билан танишди
2026-02-11 16:40

2026 йил 9–16 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI–2026) доирасида Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистоннинг тайёргарлик жараёнларини баҳолаш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун қўмита аъзолари мусобақа ўтказиладиган Central Asian Expo Uzbekistan халқаро кўргазма маркази, олимпиада иштирокчилари жойлаштириладиган «Янги Ўзбекистон» ҳудудидаги 12 та меҳмонхона ҳамда Конгресс-холлни кўздан кечириб, техник инфратузилмага оид масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, қўмита аъзолари Рақамли технологиялар вазирлигида бўлиб, IOI–2026га Ўзбекистоннинг тайёргарлик ҳолати бўйича тақдим этилган ҳисобот билан танишдилар.

Учрашув давомида соҳада эришилган натижалар, шунингдек, хорижий IT-компаниялар учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

791 просмотров
Дата изменения:2026-07-21 17:03