«Рақамли дунёда хотин-қизлар иштироки ва АТ соҳасидаги имкониятлар» — ўз соҳасининг етакчи вакиллари билан бевосита учрашув ва мулоқот имкониятини қўлдан бой берманг!
2026-06-09 15:50

12 июнь куни соат 14:30 да сизни GAP аёллар IT-клубининг навбатдаги учрашувига таклиф этамиз.

Ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи хотин-қизлар учун ташкил этилаётган ушбу учрашувда АТ соҳасидаги имкониятлар, жумладан, «Sabriya» лойиҳаси, «El-yurt umidi» жамғармаси грантлари, шунингдек, «Зулфия» номидаги Давлат мукофотига ариза топшириш жараёни ҳамда унда муваффақиятли иштирок этиш учун зарур тавсиялар ҳақида сўз юритилади.

Спикерлар:

  • Камола Собирова — Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси;
  • Гулноза Исмаилова«El-yurt umidi» жамғармаси ижрочи директори;
  • Жаҳонгир Акбаров — Инклюзив лойиҳалар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўлими бошлиғи;
  • Ўғилой Уразова — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар фаоллиги, илм-фан ва гендер тенглиги бўлими бошлиғи;
  • Жанонахон Бердиева«El-yurt umidi» жамғармаси стипендияси соҳибаси;
  • Севинч Мавлонова«Зулфия» номидаги Давлат мукофоти совриндори, «Янги Ўзбекистон» университети талабаси.

Тадбир давомида иштирокчилар:

  • соҳа мутахассисларидан фойдали тавсиялар ва илҳомлантирувчи тажрибаларни тинглаш;
  • «El-yurt umidi» жамғармаси грантини ютиб, хорижда таълим олган тенгдошларининг шахсий тажрибаси билан танишиш;
  • таълим, карьера ва шахсий ривожланиш йўлида янги имкониятларни кашф этиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, тадбир давомида интерактив сессия ташкил этилиб, фаол иштирок этган қатнашчилар эсдалик совғаларини қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар.

Сана: 12 июнь
Вақт: 14:30

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/7WeGikFRoPXLV5vQ9

 
 
 
656 просмотров
Дата изменения:2026-07-24 17:07