Global Tech Weekend илк бор Ўзбекистонда ўтказилади
2026-05-13 17:20

15–17 май кунлари Тошкент шаҳри халқаро технологик ҳамжамиятни бирлаштирувчи йирик инновацион майдонга айланади. Лос-Анжелес шаҳрида бошланган ва кейинчалик Тбилисида минтақавий технологик ҳаракат сифатида ривожланган Global Tech Weekend энди илк бор Ўзбекистонда ташкил этилади.

IT Park Uzbekistan ҳамкорлигида ўтказилаётган Global Tech Weekend 2026 доирасида пойтахт бўйлаб 40 дан ортиқ тадбир ташкил этилиши режалаштирилган.

Уч кун давомида иштирокчиларни қуйидагилар кутмоқда:

  • 120 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро спикерлар;
  • минглаб стартап асосчилари, инвесторлар, муҳандислар ва технология ишқибозлари;
  • инновация, нетворкинг ва креатив индустрия вакилларини бирлаштирувчи ягона майдон.

Фестиваль дастуридан:

  • Opening Wave — университетлар, акселераторлар ва технологик ҳамжамиятлар тадбирлари;
  • The Main Wave — амалий семинарлар, панель муҳокамалари, лойиҳа тақдимотлари ва бизнес учрашувлари;
  • Final Wave — инновация ва маданиятни бирлаштирувчи махсус форматлар ҳамда ижтимоий таъсирга қаратилган лойиҳалар.

Мазкур тадбир Марказий Осиёнинг глобал технологик экотизимдаги ўрнини мустаҳкамлаш, стартаплар ва инновацион лойиҳаларни халқаро майдонга олиб чиқишда муҳим платформа вазифасини бажаради.

Рўйхатдан ўтиш 14 майга қадар давом этади.

Иштирок этиш учун: https://luma.com/rllnpoxf?lm_source=embed

 
 
 
384 просмотров
Дата изменения:2026-07-24 16:36