7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни
2026-05-07 07:30

Ҳурматли ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси вакиллари!

Сизларни касб байрамингиз — 7 май, Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Бугунги кунда рақамли технологиялар жамиятимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб, иқтисодиёт, давлат бошқаруви ва кундалик турмушимизда муҳим ўрин тутмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотлар ва замонавий лойиҳалар Президентимиз қўллаб-қувватлаши туфайли изчил ривожланиб, янги имкониятлар эшигини очмоқда. Бу ютуқларда сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, ташаббускорлигингиз ва юксак касбий маҳоратигингиз беқиёс аҳамиятга эга.

Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли юртимизда рақамли инфратузилма тобора такомиллашиб, аҳолига қулай, тезкор ва сифатли рақамли хизматлар кўрсатиш имкониятлари янада кенгаймоқда.

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, юксак илҳом, янги ғоя ва ташаббуслар, рақамлаштириш орқали инсонлар ҳаётини янада енгиллаштириш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

813 просмотров
Дата изменения:2026-07-24 16:33