Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида рақамли таълимни ривожлантириш, чекка ҳудудларда ахборот технологиялари таълим марказларини ташкил этиш, шунингдек, иқтидорли ёшларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жиҳозлари билан таъминлаш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.
Томонлар Япония ҳукуматининг Ривожланишга расмий ёрдам (Official Development Assistance — ODA) дастури доирасида грант маблағларини жалб қилиш орқали Ўзбекистонда рақамли инклюзия ва барқарор ривожланишга қаратилган қўшма лойиҳалар концепциясини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.
Ҳамкорлик доирасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда рақамли тафовутни қисқартириш, ҳудудлар ўртасида имкониятлар тенглигини таъминлаш ҳамда инсон капиталини янада ривожлантиришга хизмат қилади.