«Сунъий интеллект технологиялари: қонунчилик, илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида халқаро конференция ўтказилди
2026-03-05 21:05

Бугун, 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда «Сунъий интеллект технологиялари: қонунчилик, илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари иштирок этдилар.

Конференция давомида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш, илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, миллий ва хорижий экспертлар ўртасида барқарор мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида сунъий интеллект соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш, илмий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

997 просмотров
Дата изменения:2026-07-22 16:28