Рақамли технологиялар вазирлигида ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ютуқлари ва ташаббусларини эътироф этиш ҳамда уларни янада юксак марраларга рағбатлантириш мақсадида «Yulduz Tech Awards» тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Мазкур тадбир хотин-қизларнинг технология соҳасидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчиликка намоён этиш ҳамда янги авлод қизларини ахборот технологиялари соҳасига жалб қилишга хизмат қилади.
Тақдирлаш маросимида мамлакат АТ экотизими ривожига муносиб ҳисса қўшаётган 14 нафар хотин-қиз турли йўналишлардаги ютуқлари учун мукофотланди.
Эътиборлиси, тақдирланганлар орасидан 2 нафар иштирокчи жорий йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлди.
Ғолибларга ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари, махсус статуэткалар ҳамда Coursera платформасида бепул таълим олиш имконини берувчи ваучерлар топширилди.